Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига кўра:
Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан жорий йил 21 декабрдан 2021 йил 10 январга қадар халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилди.
Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари фуқаролари, ушбу давлатларда доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар хамда сўнгги 14 кун давомида мазкур давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари жорий этилаётган чеклов вақтида Узбекистан Республикасига киритилмайди.
Сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Узбекистонга кириб келаётган Узбекистан Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вактинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олинади.